ҚАҲВА БУҒИ ЧАРЧОҚНИ «ОЛАДИ»
Кун давомида толиқиб, танангизда чарчоқ ҳис этсангиз, даволовчи буғдан фойдаланиб кўринг.
Бунинг учун: каттароқ идишга 3 литр қайнаган сув солинади. Унга бир ош қошиқ майдаланган қаҳва қўшилади. Ана шу буғда 10-15 дақиқа нафас олинади. Натижаси сизни қувонтиради деган умиддамиз.
Ишда эса қаҳвани стаканга дамлаб, чуқур-чуқур ҳидласангиз ҳам бўлади. Муолажа толиққан пайтларда такрорлаб турилади.