65 ko'rilgan
❗️НИКОҲ ТУЗИШГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР.

 Оила кодексининг 16-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

 никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса; (Яъни бошқаси билан қонуний никоҳи узилмаган бўлса)

 никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

 никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик  сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

✏️ Шунинг учун кимнидир севишдан олдин юқоридаги рўйхат билан бир танишиб чиққан маъқул))
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 16 Dek, 23 da maqola yozgan. | 65 ko'rilgan