128 ko'rilgan
❗️Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки уни эрга тегишига тўсқинлик қилиш жиноят хисобланади.

 Жиноят кодексининг 136-моддасига асосан, аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш — БҲМ 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 - 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Dek, 23 da maqola yozgan. | 128 ko'rilgan