117 ko'rilgan

#қизиқ 

❗Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар

 

⏺️Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

 

1) ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;

 

2) маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;

 

3) вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;

 

4) ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;

 

5) ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;

 

6) ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилиши. Маъмурий жазо чорасини қўлланувчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин. 

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 117 ko'rilgan