Ҳомиладорлик вақтида семириш хавфли эмасми?
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
♀️ Бу жуда кўп аёлларни ташвишлантирадиган мавзу.
Ҳомиладорликда вазн олиш табиий жараён. Ҳомиладорлик бошланғич даврида тарозида ўзингизни текшириб кўринг, буни эрталаб нонуштадан олдин қилинг.
Энг кўп 12 кг.гача семириш нормал ҳисобланади. Ўсаётган ҳомила учун энергия ва ҳимоя учун тери остида ёғ қавати қалинлашади.
✔️ 1- уч ойликда нормада 2 кг гача,
✔️ 2-уч ойликда ойига 1кг дан,
✔️ 7-ойликдан кейин эса ҳафтасига 400гр дан оғирлик қўшилади.
Аёл табиий ҳолатда 12-16 кг гача семириши мумкин. Бу кўрсаткич ҳамма учун индивидуал. Муҳими аёл соғлиғи ва ўзини қандай ҳис қилишида.