❓Фарзандимнинг қўл кафти доимо иссиқ туради, бу хавфли эмасми?
Одатда қўл кафти иссиқ юриши совуқ бўлишидан яхши ҳисобланади, чунки қон айланиши яхши эканлигидан далолат беради. Лекин агар ҳаддан ташқари иссиқ бўлса, тана ҳароратини ўлчаб кўринг.
Нормада тана ҳарорати 36,6 дан 37,5 гача бўлиши лозим. Агар тана ҳарорати шу оралиқда бўлса, қўрқишга ҳожат йўқ. Ундан юқори ҳолат эса организмда патология бор эканлигидан далолат беради.
Соғлом болаларда нотўғри кийиниш, етарли овқатланмаслик, организмга етарли миқдорда сув етиб бормаслиги натижасида ҳам бўлиши мумкин.
☑️ Нормада 1 ёшгача болаларда ўртача 100 мл/кг/сутка сув қабул қилиши лозим. Бу кўрсаткич боланинг ҳаракати ва овқатлар орқали қабул қиладиган суюқлик миқдорига қараб 10-20 мл.га ўзгариши мумкин.
❗️Ҳар куни бадантарбия билан шуғулланиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, мавсумга мос кийиниш ва етарли миқдорда сув ичириш тавсия этилади.