❓Қон топшириш донор учун хавфли эмасми?
Қон топшириш донор учун мутлақо хавфсиз жараён ҳисобланиб, у келтириб чиқарадиган асоратлар тезда бартараф қилинади. Бироқ шундай бўлса-да, донорлик баъзи ноқулайликларни келтириб чиқаради.
✅ Қон берувчи қон топшириш жараёнида жисмоний заифлик, ноқулайлик, оғриқ, кўкариш, бош айланиш каби кичик ножўя таъсирларга дуч келишлари мумкин. Булар асосан танада йўқотилган қон ҳисобига юзага келади.
Қон топширишнинг донор учун бир қанча фойдали томонлари ҳам мавжуд. Жумладан, қон бериш натижасида танада қон ишлаб чиқариш жараёни тезлашади ва бу стрессни бартараф этишга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, донорлик юрак-қон томир касалликлари ва юрак хуружи хавфини сезиларли даражада камайтирадi