❓Ангинани олдириш ҳаёт учун хавфли эмасми?
Бодомсимон безлар - ҳалқумда жойлашган бўлиб, уларнинг яллиғланиши тонзиллит, халқ орасида эса ангина деб аталади. Баъзида, оғир ҳолатларда шифокор кўрсатмасига биноан бодомсимон безларни олиб ташлаш зарур бўлиб, бу тонзиллоэктомия деб аталади.
Бир қанча сабаблар, жумладан:
▪️Бодомсимон безнинг сурункали яллиғланиши;
▪️Яллиғланиш ва томоқда оғриқ тез-тез такрорланиши;
▪️Ангинанинг кўп такрорланиши, дори воситалари билан даволаш самарасизлиги;
▪️Сурункали касалликлар фонида йирингли жараёнларнинг кучайиши;
▪️Бодомсимон безлари катталашиши натижасида нафас олишни қийинлашуви кабилар тонзиллоэктомияга кўрсатма ҳисобланади.
Безларни олиб ташланиши узоқ муддатли иммунитетга жиддий таъсир қилмайди, бодомсимон безларнинг вазифалари бошқа иммун ҳужайралари томонидан қисман қопланади