Нексия-3 ва кобалт радарлар юриб уриши мумкинми?
Юриб уриши ҳам, туриб уриши ҳам, ўтириб уриши ҳам ва хатто ётиб олиб ҳам уриши мумкин.
Гап шундаки, Мультирадар ўрнатилган машиналарда ҳаракатланиш вақтида тезликни тўғри қайд қилиши учун Tachobox деган қўшимча ускуна ўрнатилган бўлиши керак.
Бу ускуна ёрдамида, радар машинанинг ўз тезлиги ва қоидабузар ҳайдовчи тезлиги билан қиёсланади ва айриб ташланади. Бу маълумот жарима солиш тўғрисидаги қарорда ҳам акс эттирилади. Масалан, радар 170км/соат.ни аниқлайди, сўнг ўзининг тезлигини (масалан 60км/соат) айриб ташлайди. Сўнг шу айирмадан хосил бўлган тезлик 110км/соат деб қоидабузар ҳайдовчи тезлиги ҳисобланади.
Бундан кейин эса, 110км/соатдан яна 5-км/соат хатолик инобатга олиниб, айриб ташланади. 105км/соат тезлик бўйича қарор чиқарилади ва ҳайдовчи(транспорт эгаси) жавобгарликга тортилади.
Шу сабаб, билиб билмай, охиригача ўрганмай туриб, қаердаги бўлмағур қўзиқоринлар "-мумкин эмас" деса, юриб олиш мумкин эмас дейишга шошилманг.