134 ko'rilgan
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугамасидан ишга чиқиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4300-савол:

Men maktabda ingliz tili oʻqituvchiman, 1- noyabr kuni dekretga chiqqanman, 14-noyabr farzandli boʻldim, maktabda 30soat darsim bor edi, xalqaro sertifikatga egaman, oʻrnimga mutaxassis yetishmayapti , boshqa maktablardan ham topilmabdi, oʻquvchilarga noyabr dekabr oyida ingliz tili oʻtilmadi, shunga men yanvarda ishga qaytsam boʻladimi, dekretimga taʼsir qiladimi, oʻzi aslida martni oxirida ishga chiqishim kerak, nima qilish mumkin, javob uchun rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Йўқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунга қадар ишга чиқа олмайсиз.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Шунингдек, Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 27-банди ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда берилиши қайд этилган.

✅ Юқоридаги қоидаларга кўра, сиз декрет таътили тугаганда яъни 126 кундан сўнггина ишга чиқишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 134 ko'rilgan