79 ko'rilgan
Газ ходимлари соат 21:00 дан кейин рейд ўтказяпмиз деб уйларга кириши ва текширув ўтказиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4283-савол:

Savolim quyidagicha: Bizning mahallada sutkaning qorong‘u vaqtida 21:00 dan keyin tuman gaz xodimlari tomonidan reyd uyushtirilib uylarga kirib borib huddiki gaz so‘rg‘ichga reyd qilyapmiz deb hammani bezovta qilmoqda. Ularda bunday huquq bormi? Agar bor bolsa tartibi qanday.

Gaz so‘rg‘ichga jarima belgilanganmi?  

Ular bizni haqqimiz bor deb da'vo qilmoqda.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-январдаги 22-сон қарорига

2-иловада тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 85-бандига кўра истеъмолчи Бюронинг ваколатли ходимларига сутканинг исталган вақтида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини кўздан кечириш учун кириш имкониятини таъминлаши шарт.

 

Бунда маиший истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечириш соат 08:00 дан 20:00 гача амалга оширилади.

Қаранг! Ушбу қоидаларининг 3-бандига асосан маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли маиший истеъмолчилар ҳисобланади.

❌ Шунга кўра, туман газ ходимлари соат 20:00дан кейин сизнинг уйингизга кириши ва текширув ўтказиши мумкин эмas
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Dek, 23 da maqola yozgan. | 79 ko'rilgan