62 ko'rilgan
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИЧГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК.

⚡️САВОЛ;

Жамоат жойларида спиртли ичимлик ичган шахсларга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;

МЖтК нинг 187-моддасига кўра, иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми (165 000 сум) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Агар бир марта юқоридаги жаримани тўлагандан кейин бир йил давомида яна бир марта жамоат жойида ичиб қўлга тушган шахслар иккинчи сафар 165 000 сумдан 660 000 сўмгача жарима тўлашлари мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 01 Dek, 23 da maqola yozgan. | 62 ko'rilgan