❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИЧГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК.
МЖтК нинг 187-моддасига кўра, иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми (150 000 сум) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.