58 ko'rilgan

⚡️ДИҚҚАТ !!!

❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ!

31.10.2023 йил кунги ЎРҚ–874-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги норма киритилди ва ушбу норма мазкур Кодекснинг 184 прим 4-моддасидан жой олди 

➖Унга кўра;

▪️Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 400 000 сўм)дан 15 баравари (5 100 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➖бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 58 ko'rilgan