179 ko'rilgan
❗️ЭКИНЗОРЛАРНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН ШАХСЛАР ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

 Жиноят кодексининг 198-моддаси "Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш" деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Yan da maqola yozgan. | 179 ko'rilgan