77 ko'rilgan
❗️АЙБСИЗ ОДАМНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ !!!

 Жиноят кодексининг 230-моддасига кўра, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш — икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✏️ Қонунчилигимизда шу каби адолатли нормаларимиз хам кўп, лекин масала бу нормаларни ишлата олишимизда. Кимлардир, қанчадир вақтдан кейин нотўғри айб қўлланганлиги сабабли оқланганлигини эшитганмиз, лекин ўша оқланган шахсларни жавобгарликка торган шахсларга кўрилган жавобгарлик масаласини эса камдан-кам эшитамиз. Аслида қонунчилик мансабдор шахснинг мансабини даражасига қараб ишлатилмаслиги керак. Ўйламанг! Қонунийлик бўлмагунча тараққиёт хам бўлмайди. Тизимларда ишлайдиган кимлардир айтиши мумкин, узоқ йиллар ўз соҳаси бўйича хизмат қилган ҳодимни биргина хатоси учун уни баҳридан ўтиш керакми деб. Ха, ўтиш керак. Чунки қандайдир хато бу унинг биринчи хатоси эмас. Бу унинг биринчи марта хатосини ошкор бўлиб қолиши холос, лекин биринчи хатоси эмас.

✏️ Бугунги кунда барчамиз гувоҳ бўлаётган, яъни қилган жиддий хатоси учун кечирилаётган айрим раҳбарларнинг кўзларига қараб, бу уларнинг биринчи хатоси эмаслигини билиш учун ноёб қобилият эгаси бўлиш хам шарт эмас. Тизимлардаги айрим ноқонуний ҳаракати ошкор бўлиб қолган раҳбарларни кечиришнинг яна бир салбий томони, бу ҳолат бошқа шу каби раҳбарларда хам ноқонуний ҳаракатдан қўрқмаслик учун тарғибот бўлиб хизмат қилади. Масалан, ноқонуний қилмиши учун жавобгарликдан қутилиб қолган ҳокимни кўрган бошқа бир ҳоким, мени хам бир марта хато қилишга ҳаққим бор деб ўйлайди ва бир марта хатоси ошкор бўлгунича хато қилаверади. Бу табиий-психологик жараён бўлиб, "Таназзулга қараб кетилмоқда" ёки "Хаммаси назорат остида, аммо кемамиз чўкяпти"деган маънони билдиради. Спортчи хато қилса жабрини ўзи кўради. Масъуллар хатоси бадалини эса ҳалқ тўлайди...
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 77 ko'rilgan