#Амал_қилинг
Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш:
БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
☑️ Шунингдек, мазкур ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:
➖2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...