❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ
⚡️САВОЛ;
Болаларга тўланадиган алиментдан ташқари она таъминоти учун тўланадиган энг кам алимент қанча бўлиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 118-моддасига кўра, собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида собиқ турмуш ўртоғидан ўзининг таъминоти учун алимент олиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур кодекснинг 119-моддасида эса, она ўзининг таъминоти учун оладиган алиментининг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (980 000 сўм)нинг 11,75 фоизи (115 150)дан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
➖Демак, болаларга тўланадиган алиментдан ташқари онага бериладиган таъминотнинг энг кам миқдори 115 150 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.