113 ko'rilgan
ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИБ КЕТГАН ФАРЗАНД УЧУН АЛИМЕНТ ТЎЛАНАДИМИ?

Саволим шундай 1та фарзанди учун алимент тулаетган ота судга ариза берган аризада фарзанди Узбекистон Республикиси худудида булсин булмаса алимент туламайман деган, лекин хотини ишлаш учун Козогистон Республикасига фарзандини хам олиб кетган киз(хотин)нинг ота онаси Козогистонга кучиб кетганлиги сабабли хотини хозирда Козогистонда ишлаб яшамокда кизнинг пропискаси Узбекистонда, шу сабабли алимент тулови кандай булади??????

Жавоб учун олдиндан Рахмат.

БИЗНИНГ ЖАВОБ:

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, алимент бола вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача тўланади. Агар фарзанд 18 ешга тўлганда алимент тўлаш бўйича мажбурият ҳам ўз-ўзидан бекор бўлади.

Демак,  алимент мажбурияти 18 ёшгача ҳисобланади,  яъни бунда  онанинг ишлашини аҳамияти йўқ,  чунки алимент фарзанд учун тўланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 113 ko'rilgan