БОШҚА ТУМАНДАГИ МАКТАБГА ҚАТНАБ ИШЛАГАНИМ УЧУН ЙЎЛКИРА ҲАҚИ ТЎЛАНАДИМИ?
@Yurist_Xizmati 3124-савол:
Ассалому алайкум ҳурматли юристлар сизларга таълим тўғрисида савол бермоқчиман. Саволим мен Андижон вилоятини Бўз туманида яшайман аммо иш жойим Улуғнор туманида менга бошқа тумандан бошқа туманга қатнаб ишлаганим ун йўлкира ҳаққи тўланадими йўқми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Йўқ сизга йилкира ҳақи тўланмайди.
Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар Рўйхатида Андижон вилояти белгиланмаган.
❌ Шунинг учун сизга устама (йўлкира ҳақи) берилмайди.