118 ko'rilgan
Шаръий никоҳдаги фарзандга ҳам алимент тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4224-савол:

Ассалому алейкум. Саволим шуки, шарий никохда тугилган фарзандга алимент туланмайди, деган конун борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маълумки, Оила кодекси 96-моддасига мувофиқ, ҳар бир ота-она фарзанди учун алимент тўлашга мажбур ҳисобланади.

Бу ва бундан кейинги нормаларда алиментнинг вояга етмаган фарзанд учун (айрим ҳолатларда вояга етганлари учун ҳам) белгиланган. Бунда қонун чиқарувчи эр-хотиннинг қонуний ёки шаръий никоҳдалиги эмас, балки боланинг шу ота-онадан туғилганлигини фактини асос қилиб олади.

‍♂ Соддароқ айтганда бир уйда қонуний ёки шаръий никоҳ асосида яшаб туриб ҳам алимент ундириш мумкин. Бунда энг асосийси бола алимент ундириш сўралган ота ёки онадан туғилганлигини тасдиқловчи далиллар (туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадаги ота-она ҳақидаги ёзувлар ёки суднинг қарори) бўлиши кифоя.

Юқоридаги кодекс 136-моддасига мувофиқ алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

❗️Шунга кўра, сиздаги вазиятда шаръий никоҳдаги фарзандга ҳам алимент тўлашингиз керак
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Noy, 23 da maqola yozgan. | 118 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing