130 ko'rilgan
❗️ЭР-ХОТИН БИРГА ЯШАБ ХАМ БИРИ ИККИНЧИСИДАН АЛИМЕНТ УНДИРИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;

Мени икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан бирга яшаймиз лекин, у фарзандларимнинг таъминоти учун қайғурмайди. Ўзим бирор жойда ишлашга имконим йўқ. Сабаби фарзандларим хали ёш. Мен шу ҳолатда бирга яшаб туриб хам турмуш ўртоғимдан мажбурий алимент ундириш учун судга мурожаат қилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;

Оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт эканлиги кўрсатилган. 97-моддасида эса, таъминот беришда ота-онага бирдек мажбурият юклатилиши назарда тутилган. Яъни, ота-онанинг хар иккиси хам болага алимент бериш учун бирдек масъул. Агар болалар отада бўлса ва у онани судга берса алимент онадан ундирилади. Хулласки, алимент бўйича ота-онада мажбурият 50 га 50.

✅ Энди, юқоридаги кодекснинг 136-моддасида, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги келтирилган.

✅ Демак, ота-она болага алимент тўлашга мажбур, улар алимент бўйича бирдек мажбуриятга эга ва алимент олиш ҳуқуқи вужудга келганидан бошлаб улардан бири болаларига ихтиёрий таъминот бермай келаётган иккинчисидан суд тартибида алимент талаб қилиши мумкин. Фарзандларингиз хали ёш эканлигини ва турмуш ўртоғингиз Сиздан фарқли ўлароқ фарзандларингиз таъминотини ўйламаётганлигини иноботга олсак, Сиз бемалол бирга яшаб туриб хам турмуш ўртоғингиздан фарзандларингизни фойдасига алимент талаб қилишга ҳақлисиз. Бу бўйича қонунчиликда бирор-бир чеклов йўq
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 130 ko'rilgan