#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
⚠️ Талабага академик таътил берилиши уни ОТМдан четлаштириш деб ҳисобланмайди.
Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.