132 ko'rilgan
Уй-жой учун ер, мол-мулк солиғи 3 баробар кўп чиқяпти. Бу ҳолатда нима қилиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4238-савол:

Ассаламу алейкум мени Уй жойими кадастр хужжатлари фойдаланишга килинган хозирда менга ер-мулк солиги 3 баробар хисобланяпти мисол учун 1 йилга 1000000 сум чикса шуни 3 баробар килиб тулашим керакми шу тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 416-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги мол-мулк жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш обекти ҳисобланади.

Ушбу кодекс 420-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш обектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланиши қайд этилган.

☝️Шу қоидага кўрасиздаги ҳолатда ҳам солиқ кадастр қийматидан келиб чиқиб солиқ ҳисобланади.

❌ СК 420-моддаси иккинчи қисмига асосан солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

Энди қаранг! Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш обектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати:

 Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган сумманинг беш баравари миқдорида,

 бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.

‍♂️ Бизнингча, сиздаги вазиятда ҳам уйингизнинг кадастр қиймати йўлқиги туфайли солиқ юқори базада ҳисобланаётган бўлиши мумкин Ушбу ҳолатда сиз уйингизни қайта кадастр қилдиришингиз лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 132 ko'rilgan