196 ko'rilgan
#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлаши белгиланган:

▫️3 қаватли бинога – 0,9;
▫️4 қаватли бинога – 0,8,;
▫️5 қаватли бинога – 0,7;
▫️6 қаватли бинога – 0,6;
▫️7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.

⚠️ Бундан республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар  мустасно.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 196 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing