❗️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи ушланмайди
Президентнинг 22.09.2022 йил кунги ПҚ-377-сон “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган
✅ Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
✅ Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчи (Кафил)лар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 баравари (84 000 000 сўм)дан ошмаган қисмига татбиқ этилади.
✏️ Бу дегани −"Мен олганман субсидияга уй ва оламан ойлик учун саккиз миллион пул, энди ушбу имтиёздан фойдалансам гар, ойлигимдан солиққа тўламайми буткул" деб ўйлаш керак дегани эмас. Бу дегани ипотека кредити бўйича субсидиядан фойдаланган ҳолда уй олдингиз ва ўша олган уйингиз учун ойлигингиздан ёки бошқа расмий даромадингиздан тўғридан-тўғри ўтадиган қилиб хужжатлаштириб қўйдингиз. Анашундай ҳолатда Сизни даромадингизни ипотека кредити учун йўналтирилган қисмидан даромад солиғи ушланмайди бўлди. Ойлигингизни ипотека кредити учун йўналтирилган қисмидан қолган қисмига даромад солиғи тўлайсиз.