1-семестрда академик таътил берилмайдими?
@Yurist_Xizmati 4234-савол:
Ассалому алейкум! Турмуш уртогим 1 курс магистратура талабаси. Хозир хомиладор,огир токсикоз билан. Академик татил олмокчи эдик, лекин камида 1 семестр укиган булиши керак деб таьтил берилмади. Биз хакикатдан хам академик татил олишимиз мумкинми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра қуйидаги ҳолатларда:
> ҳарбий хизматни ўташ учун;
> саломатлигини тиклаш учун;
> ҳомиладорлик ва туғиш учун;
> болаларни парвариш қилиш учун академик таътил берилади.
Ушбу низом 3-бандига кўра академик таътил юқоридаги асослардан бири мавжуд бўлганда ўқув йилининг ҳар қандай қисмида берилади.
✅ Шундай экан сиздаги ҳолатда турмуш ўртоғингиз ҳомиладор бўлгани боис унга 1-семестрда бўлса ҳам академик таътил бериш мумкин. Бу масалада сизлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.