86 ko'rilgan
ҲАРБИЙЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ.

⚡️САВОЛ;

Турмуш ўртоғим ҳарбий соҳада ишлайди. Бизни фарзандларимизга маҳалладан бола пули бериладими ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳукуматнинг 654-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 4-бобида, оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашни рад этиш асослари келтирилган бўлиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда моддий ёрдам ва болалар нафақаси тайинлаш рад этилиши кўрсатилган.

❗️Юқоридаги асосга кўра, болалар нафақасини олиш учун маҳаллага ариза берган тақдирингизда хам, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан юритиладиган электрон база орқали фарзандларингизга болалар нафақаси тайинлаш рад этилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 86 ko'rilgan