86 ko'rilgan
❗️АВТОМАШИНАСИ БОРЛАРГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғимнинг номида 2010 йилда ишлаб чиқарилган нексия русумли машинамиз бор. Мен маҳаллага 3 нафар фарзандимга бола пули олиш учун мурожаат қилсам, Сизларда машина бор, шунинг учун Сизларга бола пули чиқмайди деди. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан, ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси мавжудлиги, болалар нафақаси учун қилинган мурожаат рад қилинишига олиб келиши кўрсатилган. Яъни, Сизлардаги автомашина ўтган 7 йил ичида ишлаб чиқарилган бўлганида маҳалладаги ҳодимнинг айтган гапи тўғри бўлар эди. Лекин, Сиз автомашина 2010 йилда чиқарилганини айтяпсиз.

✏️ Демак, Сизлардаги автомашина ишлаб чиқарилганига 7 йилдан кўп бўлган. Бу ҳолатда маҳалла ҳодимининг гаплари асоссиз. Мана энди Сизни қўлингизда асос бор. Шу ёзганларимизни уларга кўрсатиб ҳаққингизни талаб қилишингиз мумкин
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 86 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing