❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Ипотека кредити бўйича субсидия берилиши қандай ҳолларда рад қилиниши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
❌ тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
❌ тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
❌ илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда;
❌ жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
❌ ариза берувчи ва оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида (Ёдингизда бўлса бу норма қанча эканлигини олдинроқ гаплашган эдик)
❗️Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.