❓Уй-жой ўзимни номимда бўлмаса ҳам таъмирлаш учун кредит олиш имкони борми?
☑️Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг мувофиқ талаблари асосида уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган кредитни олишда асосий қуйидаги 2 шарт мавжуд:
1) кредит олувчи шахс таъмирланадиган уй-жойда доимий рўйхатда бўлиши;
2) уй-жой эгасининг розилиги (кредит олишда уй-жой гаровга олинади)
❗️Айни пайта уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган узоқ муддатли ипотека кредитлари қуйида кўрсатилган банкларда мавжуд:
ИПОТЕКА БАНК
ҲАМКОРБАНК
ЎЗМИЛЛИЙБАНК
● Кредит шартлари:
Фоизи – 16.5%;
Муддати - 10 йил;
Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
Миқдори- 80 млн сўмгача