112 ko'rilgan
❗️ХАДЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИНМИ ?

⚡️Савол;

Ҳадяни бекор қилса бўладими ?

⚡️Жавоб;

Фуқаролик кодексининг 507-моддасига кўра,

 Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

 Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

 Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

❗️Юқоридаги сабаблардан бирига асосан ҳадя бекор бўлиши мумкин. Санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда ҳадяни бекор қилиб бўлмайди
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 16 Noy, 23 da maqola yozgan. | 112 ko'rilgan