Қўшним уйининг деразасини бизнинг ҳовлига қаратиб қуриши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 4240-савол:
Кушним янги уй соляпти,8 дераза бизни ховлига караган,девол оралиги 2-3 метр,ховлимиз тулик назарат остига олинган.Шунга кандай чора куриш мумкин,ва шундай хак-хукуки борми кушни тарафга дераза очиш?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Сиздаги муноабатни тўлиқ тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йўқ. Фуқаролик кодексининг 172-моддаси биринчи қисмида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган.
☝️Қоиданинг мазмунига кўра қўшнингизнинг ҳуқуқлари чегараси сизнинг ҳуқуқларингиз бошланган жойда тугайди. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 26-бандига кўра қўшнингиз уйида ҳар қандай иморат қураётганда қўшниларнинг розилигини олиш шарт эканлиги белгиланади.
Агар бу иморат қўшнилар розилигисиз қурилган бўлса, Фуқаролик кодексининг 212-моддасига асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморат саналади. Айнан мана шу қоидага кўра қўшнингиз уй қуришда юқоридаги қоидаларни ҳисобга олиши зарур эди.
♂ Шуни ҳам айтиш керакки, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади (ФК 9-м). Мана шу қоидага кўра қўшнингиз ушбу мезонларга риоя қилишингиз керак бўлади.
Бундан ташқари мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.
❗️Хулоса қиладиган бўлсак, сиз фуқаролик судига мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларингиз тиклашингиз яъни қўшнингизнинг уй-жойини Фуқаролик кодексининг 212-моддасига асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб топиш ва уни қўшнингиз ҳисобидан буздириб ташлашни сўрашингиз мумkin