Депутат сўрови - бу нима?
Халқ вакилини сайлаганингиздан сўнг сиз ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизни таъминлаш мақсадида мурожаат этишингиз мумкин. Депутат бундай вақтда сайловчиларнинг мурожаатини ўрганиб чиқиш учун тегишли мансабдор шахсларга сўров юборади.
☝️ Депутат сўровига 10 кундан кечиктирилмай ташкилот раҳбари ёзма жавоб юбориши шарт.
✅ Сиз ҳам қонуний манфаатларингиз бузилган тақдирда ҳудудингиздан сайланган депутатга мурожаат этишингиз ва қонун доирасида ҳуқуқингизни тиклашингиз мумкин!