183 ko'rilgan
❓ Оталик ҳуқуқидан вос кечган тақдирда алимент тўланмайдими?

     Мени икки нафар фарзандим бор. Болаларим менда қолмаса оталик ҳуқуқимдан вос кечиш ниятидаман. Саволим шундан иборатки Оталик ҳуқуқидан вос кечган тақдирда алимент тўланмайдими?

     ✅ Жавоб: Ассалому алайкум. Оталик ҳуқуқидан воз кечиш деган нарса қонунчиликда йўқ. Агар болани биолокгик отаси бўлмасангиз оталикка этироз беришингиз мумкин.

Агар болани биологик отаси бўлсангиз, унда оталикдан вос кеча олмайсиз.

Қонунчиликда оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш деган нарса ҳам бор. Масалан, ота алимент тўламаса, ёки болаларига нисбатан жиноят содир этса ва шу каби салбий ҳолатларда суд томонидан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлганда ҳам алимент мажбурияти сақланиб қолади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 183 ko'rilgan