ОТАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАХРУМ ҚИЛИНГАНДА ҲАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИМИ?????
БИЗНИНГ ЖАВОБ:
Тушунишимиз бўйича оталикдан маҳрум этилган шахс алимент тўлаш ёки тўламаслигига аниқлик киритмоқчисиз.
Йўқ, оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ҳам алимент тўлаш давом эттирилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
Оила кодексининг 79-моддасида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида сўз юритилган. Унга кўра, қуйидаги ҳолларда ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
1) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
2) узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
3) ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
4) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
5) ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.
Хулоса қиладиган бўлсак, Оталик хукукидан махрум этилиши мумкин. Шунда хам ота алимент тулаш мажбуриятидан озод этилмайди,яъни турмуш ўртоғи исталган пайтда алимент ундиришни талаб қилиши мумкин деб ҳисоблайdi