❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН
Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
✅ 1) ➖ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
✅ 2) ➖узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
✅ 3) ➖ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
✅ 4) ➖муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
✅ 5) ➖ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,
❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.