❗️ҚИЗ БОЛАНИ 17 ЁШДА ТУРМУШГА БЕРСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ;
Қизим 17 ёшда. Ҳозирда уйимизга совчилар келмоқда. Биз шу ёшида қизимизни турмушга беришга қонунан ҳақлимизми ?
⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.
❗️Бироқ ушбу моддада;
✅ Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги хам кўрсатилган.
❗️ Демак, сизларда икки йўл бор;
Биринчиси, фарзандингиз 18 ёшга тўлиши учун яна бир йил кутиш.
Иккинчиси эса, ўзларинг яшаб келаётган туман ёки шаҳар ҳокимининг номига оила қураётганлар томонидан ёзма илтимоснома киритиш.
✅ Киритилган ёзма илтимоснома қаноатлантирилиб, ҳокимлик томонидан фарзандингизни никоҳ қуриш ёши бир йилга камайтирилса, шундан кейин сизлар қонунан фарзандингизни турмушга берсангиз бўлади.