91 ko'rilgan

⚡️50 ёшда пенсияга чиқса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4267-савол:

Ассалому алейкум 19 ёшли 1 гурух ногирон фарзандим бор бокувчи нафакаси 18 ёшга то‌лганидан кейин то‌хтаб колган. Лекин ВТЕК карорига кура узгалар парваришига мухтож дб ёзилган. Айтингчи нафакани кайта чикариш мумкинми.Хозирда 50 ёшдаман пенсияга чиксам бо‌ладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2022 йилдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови тўланади.

☝️Бу тўлов бола 18 ёшга тўлгандан кейин тўланмайди. Уни тиклай олмайсиз.

➡️ 50 ёшда пенсияга чиқишингиз масаласига келсак. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган.

❗️Бунда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади. 

✅ Агарда фарзандингиз болаликдан ногирон бўлса ва иш стажингиз 20 йил бўлса, у ҳолда 50 ёшда пенсияга чиқсангиз бўлади.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 91 ko'rilgan