101 ko'rilgan
ФИРМАНИ ИЖАРАГА БЕРСА БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 4304-савол:

Саволим куйидагича жияним хозирги кунда фирма рахбари  соглиги туфайли узини номидаги фирмани бошка одамга ижара асосида Бермокчи шундай килса буладими

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 537-моддасида корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар мулк ижараси шартномасининг обекти сифатида белгиланган.

✅ Мана шу қоидага кўра фирмани (мулкий комплекс сифатида – корхона) ижарага бериш мумкин.

Қаранг! ФК 579-моддасига кўра корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мулкий комплекс сифатида бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ эвазига бериш мажбуриятини олади, ижарага берувчи бошқа шахсларга ўтказиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.

✅ Демак, сиздаги ҳолатда корхонани ижарага бериш мумкин. Лекин бунда ушбу корхона учун берилган лицензия ёки рухсатномалар ижарага олувчига ўтмайди.

‍♂️ Мисол учун тиббий фаолият билан шуғулланиш учун фирмага ССВ томонидан берилган лицензия ижарага олувчига ўтмайди. Бундай ҳолатда ижарага олувчида тиббий фаолият билан шуғулланиш учун лицензия бўлмаса, унда ижарага олувчи фирмани ижарага олгани билан уни ишлата олмайди. Агар фирма лицензия ёки рухсатномасиз фаолият юритса, юқоридаги қоида татбиқ этилмайди.

Бунда ушбу кодекс 580-моддасига асосан корхонани ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолаган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади ва у давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

❗️Шунга кўра сизлардаги ҳолатда фирмани ижарага бериш шартномасини ёзма шаклда тузиш ҳамда (давлат хизматлари маркази орқали) туман кадастр бўлимида давлат рўйхатидан ўтказиш керак.
Шундан сўнг ижарага шартномаси тузилган саналади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 28 Dek, 23 da maqola yozgan. | 101 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing