72 ko'rilgan
⚡️РАДАР ЎРНАТИЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ БЕЛГИ БЎЛИШИ ШАРТМИ?

     ✅ ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 5.43. «Радар» бандига кўра йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир.

     Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади.

     Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин.

     Энди қаранг! Мазкур Қоидаларнинг 7.19 «Фото ва видео қайд этиш» бандига асосан йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.

     Демак, радар ўрнатилган жойда "Фото ва видео қайд этиш" яъни 7.19 белгиси бўлиши керак.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 72 ko'rilgan