84 ko'rilgan
❗️РАДАР МУАММОСИ

⚡️САВОЛ;
Автомашинамда радарга тушганлигим учун менга келган жаримани нотўғри деб хисоблаб судга шикоят қилган эдим. Ҳали суд бўлгани йўқ, лекин жаримани ундириш МИБга чиқиб кетибди ва
МИБ ҳодимлари судга шикоят берганимга қарамасдан мендан ундирувни талаб қилишяпти. Уларни шу ҳаракати тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
"Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 34-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари устидан судга шикоят берилганда ижро хужжати тўхтатиб турилиши кераклиги кўрсатилган.

❗️Мазкур асос бўйича Сизнинг судга қилган шикоятингиз натижаси маълум бўлмагунча ижро хужжати тўхтатиб турилиши лозим. Яъни, МИБ ҳодимлари Сизни масалангиз судда бир ёқли бўлмагунча Сиздан жаримани талаб қилмаслиги керак
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 84 ko'rilgan