❗️АВТОМАШИНАНИ ДАВЛАТ РАҚАМИГА РАДАР ОЛМАЙДИГАН ҚОРИШМА СУРТИБ ОЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.