123 ko'rilgan
#Биласизми

 Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши:

мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❕Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:

мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача  (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 123 ko'rilgan
Barcha blog qismidagi maqolalar Telegram kanallardan olindi. Maqoladagi username/linkni Telegram ilovasidan qidiring. Saytimiz ma'muriyati axborotdan foydalanish oqibatlari uchun javobgar emas, shu jumladan har qanday holatlarida ham javobgarlik o'z zimangizda.