153 ko'rilgan
❗️Ходим ишхонага зарар келтирган бўлса, бу бўйича хизмат текшируви ўтказилиши шартми?

Ҳабарингиз бўлса керак, янги Меҳнат кодекси 302-311-моддалари хизмат текшируви қоидаларига бағишланди.

Кодекснинг 303-моддаси талабларига кўра хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги қарорни иш берувчи қабул қилишга ҳақли. Яъни, бу ерда ҳуқуқ иш берувчига тегишли экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам хизмат текшируви ўтказиш мажбурий эмас.

Лекин ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашда хизмат текшируви ўтказиш мажбурийдир.

Жумладан, Меҳнат кодексининг 344-моддасида шундай дейилган:

➖муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида назарда тутилган тартибда хизмат текшируви ўтказиши шарт.

Демак, барча иш берувчилар тушунишлари керакки, улар ходим томонидан етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ҳал қилишдан аввал, албатта хизмат текшируви ўтказишлари, ушбу текширувни ўтказишда МК 302-311-моддалари талабларига риоя қилишлари шартдир.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Yan, 24 da maqola yozgan. | 153 ko'rilgan
Barcha blog qismidagi maqolalar Telegram kanallardan olindi. Maqoladagi username/linkni Telegram ilovasidan qidiring. Saytimiz ma'muriyati axborotdan foydalanish oqibatlari uchun javobgar emas, shu jumladan har qanday holatlarida ham javobgarlik o'z zimangizda.