АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИБ ЧЕТГА ЧИҚИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?
ЖАВОБИ:
❌ Бунда тўғридан тўғри чет элга чиқиб кета олмайди. Исм фамилиянинг ўзгариши шахсдаги мажбуриятларнинг бекор бўлишига олиб келмайди.
фуқаролик кодекси 19-моддаси учинчи қисмида фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмаслиги белгиланган.
Оила кодекси 96-модддасига кўра ҳар бир ота-она вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлашга мажбур. Бу фуқаронинг мажбурияти, бурчи ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, турмуш ўртоғингиз исм фамилиясини ўзгартириши унинг алимент мажбуриятидан озод бўлишини анлатмайди.
❌ Бундан ташқари, исм фамилиянинг ўзгариши уни четга чиқишига қўйилган чеклонинг бекор бўлишига олиб келмайди.
❗️ 19-модданинг навбатдаги қисмига кўра фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт ва у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади.
❗️Манашу қоидага кўра турмуш ўртоғингиз, исм фамилияси ўзгарганлиги ҳақида сизга хабар бериши талаб этилади.
➡️ Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунга кўра қарздор ўзига доир маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақида МИБга дарҳол хабар бериши кераклиги белгиланган.
☝️Ҳа яна бир нарса, исм фамилия ўзгаргани билан шахсга тегишли бўлган биометрик маълумотлар ўзгармайди.
❗️Шунингдек, ИИБ базасида исм фамилия ўзгарган ҳолда аввалги исм фамилия ҳам сақланади.
❌ Шунга кўра турмуш ўртоғингиз бу йўл билан чет элга чиқиб кетолмайди.