129 ko'rilgan
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИ УЧУН ҚЎЙИЛГАН ЧЕКЛОВНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;

Алимент тўловчи четга чиқиши учун алимент қарздорлигини қанча қисмини тўласа унга қўйилган тақиқ олиб ташланиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрь кунги 808-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.

 Агар алимент тўловчининг фарзанди 18 ёшга тўлиши учун 5 йилдан кам муддат қолган бўлса ўша қолган муддат учун алимент қарздорлигини бирйўла тўлайди ва шу йўл билан ўзига қўйилган тақиқдан қутилиши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 30 Noy, 23 da maqola yozgan. | 129 ko'rilgan