206 ko'rilgan
❗️ИПОТЕКА КРЕДИТИ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАЕРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Субсидия асосида уй-жой олишга аризалар қаерга топширилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади
Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 19 Yan da maqola yozgan. | 206 ko'rilgan