❗️АРИЗАНИ ҚАЙСИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа туманда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам, аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?
⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан, алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган.
✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.