Ариза бериб уни яна қайтариб олиш мумкинми ?
Савол;
Мен бир давлат органига бундан уч кун олдин ариза билан мурожаат қилган эдим. Энди аризамни ўша орган томонидан кўриб чиқилишини хохламайман. Мен у аризани жахл устида ёзиб юборган эдим. Энди уни қайтариб олишим мумкинми ?
Жавоб;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунининг 32-моддасида, шахс ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридаги норма бўйича Сиз мурожаатингизни қайта ариза бериш йўли билан қайтариб олишингиз мумкин лекин, яна бир эътиборли ҳолат бор! Юқорида келтирилган қонуннинг 30-моддасида мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди дейилган. Яъни, Сиз кимнидир фирибгарликда ёки бошқа бир ҳуқуқбузарликда айблаб тегишли жойга ариза бериб, кейин фикрингиз ўзгариб аризангизни қайтариб олсангиз хам уни фирибгарлиги ёки бошқа ҳуқуқбузарлиги аризангизни кўрган орган томонидан текширилиши мумкин. Агар ҳақиқатдан хам Сиз аризангизда кўрсатган одамингиз ҳуқуқбузар бўлиб чиқса унга чора кўрилади. Бундай ҳолатда энди аризангизни қайтариб олишингиз бефойда бўлади.
Мақол борку, ўзингдан чиққан балога қайга борарсан давога деган. Ўша мақол ишлаб кетиши мумкин қолган жойига